"Челси" Сандро учун нархни яна оширди

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Лондонликлар бразилиялик футболчи учун “Юве”га янада яхшироқ таклиф билан чиқди. Унга кўра “аристократлар” 26 ёшли футболчи учун 70 млн евродан воз кечишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ туринликлар “Челси”нинг Сандро борасидаги 63 млн евролик таклифини рад этишган эди. Хабарларга қараганди “Ювентус” тажрибали футболчисини ўзида сақлаб қолиш ниятида ва шу боис унга янги шартнома тайёрламоқда.

Маълумот учун, Сандро якунланган мавсум Италия А Сериясида жами 27та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!