"Челси" "Тоттенхэм" футболчисини йўлдан урмоқчи
Лондоннинг “Челси” клуби “Тоттенхэм Хотспур” жамоаси ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд учун курашни бошлади.
Белгиялик футболчи “шпорлар” билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти ва “Челси” шундан фойдаланиб қолмоқчи.
У ҳозирда “Тоттенхэм”да ҳафтасига 49 минг фунт маош олади. “Челси” эса унга икки баробар кўп маош таклиф этмоқда хамда “шпорлар”га Тобини сотиб олиш борасида таклиф билан чиққани айтилмоқда.
Фикрлар