"Челси" "Зенит"нинг режасини барбод қилмоқчи

27 июнь,2017, 12:05 693

Лондоннинг “Челси” клуби “Рома”га грециялик ҳимоячиси Костас Маноласнинг трансфери бўйича расмий таклиф юборди.

Sport Мediaset нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 26 ёшли футболчи учун “бўрилар”га 40 млн евро беришмоқчи. Таъкидлаш керакки, бу таклиф футболчи билан анчадан буён музокаралар олиб бораётган Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби режаларини барбод қилиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Греция терма жамоаси аъзоси “Рома” сафига 2014 йил “Олимпиакос”дан келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум А Серияда жами 33та баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.