"Челси" чемпионлик парадини ўтказмасликка қарор қилди

Мавсум якунларига кўра Англия премьер-лигасида ғолиб чиққан “Челси” Лондонда чемпионлик парадини ўтказишни бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Аристократлар” ҳафта бошида Манчестерда содир бўлган терактдан сўнг шу қарорга келишган. “Челси” раҳбарияти шаҳар полицияси билан маслаҳатлашган ҳолда парадга чиқиши мумкин бўлган ишқибозларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шундай фикрга келган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Арена”даги концерт пайтида юз берган фожеада жами 22та инсон ҳаётдан кўз юмган бўлса, яна 59таси жароҳат олган эди.

Аспиликуэта: "Барселона"? Мен "Челси"да бахтлиман>>>

"Челси" мавсум давомида бирор марта ҳам майдонга тушмаган дарвозабони билан шартномани узайтирди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!