"Челси" дарвозабони фаолиятини Чемпионшипда давом этиради

"Челси" дарвозабони Жамал Блэкмэн фаолиятини Чемпионшипнинг "Лидс" клубида давом этирмоқда.

"Оқлар" 24 ёшли футболчини бир йилга ижарага олишган. Бу ҳақида клуб расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, Блэкмэн жорий мавсум ҳам Чемпионшип клуби "Шеффилд Юнайтед" дарвозасини қўриқлаб келган.

Маълумот учун, Жамал "Юнайтед" дарвозасини 33 учрашувда иштирок этиб, 9 баҳсда бирорта ҳам гол қўйиб юбормаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!