“Челси” етакчиси Антонио Контедан миннатдор бўлди

13 май, 12:28 320

“Челси” етакчиси Антонио Контедан миннатдор бўлди

 

“Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия чемпионатидаги ғалаба ва чемпионликдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мухлислар билан ғалабани нишонлаш – ҳақиқий байрам! “Вест Бромвич”га қарши ўйин осон ўтмади, аммо якунда ғалаба нашидасини сурдик.

Мураббийни бир неча бор эътироф этдик. У фантастик мураббий ва биз машғулотларда кўп ишламоқдамиз. Унга ва барча футболчиларга қойил қолиш керак. Мен Контедан миннатдорман”, – деди Азар.