“Челси” футболчиси: Энди мени ўғлим дада, қачон гол урасиз демаслигидан хурсандман

9 май, 16:33 857

“Челси” футболчиси: Энди мени ўғлим дада, қачон гол урасиз демаслигидан хурсандман

“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич Англия Премьер лигаси 36-турида “Мидлсбро” билан баҳсда гол киритди ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига(3:0) ўз хиссасини қўшди. Ўйиндан сўнг эса сербиялик футболчи клуб расмий сайтига интервью берди.

“Мен гол урадиган машина эмасман. Мен қанот ярим ҳимоячисиман. Агарда, гол киритишим мумкин бўлган вазият бўлса, албатта буни қиламан. Мен хурсандман. Боиси, ўғлим энди дада, сиз қачон гол урасиз деб сўрамайди.

Бизнинг олдимизда хали яна 3 та ўйин бор. Лекин чемпионлик учун яна 3 очко етади. Биз пайшанба оқшомида чемпионликни расмийлаштиришга интиламиз. Бироқ “Вест Бромвич”га қарши сафарда ўйнаш осон бўлмайди. Улар кучли жамоа ва мураббийини алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Аммо биз ҳам ушбу ўйинга тайёрмиз”, - деб айтиб ўтди сербиялик футболчи.