"Челси" футболчиси Францияга қайтиши мумкин

19 июнь, 11:15 135

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Курт Зума фаолиятини яна Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Telefoot нашри тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли футболчига “Ницца” ва “Лион” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Зума ортда қолган мавсумда атиги 9 учрашувда майдонга тушган ва келаси Лондон клуби мураббийлар штаби режаларига кирмаган.

Аввалроқ Зума Францияда “Сент-Этьен” шарафини ҳимоя қилган.