"Челси" футболчиси фаолиятини Францияда давом эттирадиган бўлди

17 июнь, 09:30 107

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Бертран Траоре фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра “Лион” 21 ёшли буркина-фасолик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра томонлар ушбу трансфер борасида музокараларнинг сўнгги босқичини якунлашга яқин туришибди. Унга кўра Траоренинг нархи таҳминан 8 млн еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Бертран Траоре ўтган мавсумни Амстердамнинг “Аякс” клубида ижара асосида ўтказиб, 39та учрашувда 13та гол уришга мувоффақ бўлган.