"Челси" гранд клублар кутаётган вундеркиндни "илиб" кетди

27 март,2017, 15:45 631

 

 

"Челси" Шотландия футболининг келажакги дея баҳоланаётган футболчи Билли Гилморни ўз таркибига қўшиб оладиган бўлди. Лондонликлар "Глазго Рейнжерс" клубини ўзлари тарбиялаган футболчини беришга кўндирди.

Маълумотларга қараганда, бу трансфер учун "Челси" атиги 500 минг фунт сарфлаган ва Билли Гилмор ёзда Лондонга кўчиб ўтади.

15 ёшли футболчи ҳозирда Шотландиянинг 17 ёшгача футболчилардан иборат терма жамоасида ўйнайди ва "Глазго Рейнжерс"нинг асосий таркиб ўйинчилари билан бирга машғулотлардан қатнашади.

Гилморга "Арсенал", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Барселона" ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

 

SPORTS.uz

Ўхшаш хабарлар