"Челси" ҳам Ўзил учун курашга қўшилди

Жорий мавсум сўнггида Лондоннинг “Арсенал” клуби билан шартномаси якунланадиган Месут Ўзил навбатдаги топ клубнинг эътиборига тушди.

“Барселоной” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ортидан Лондоннинг “Челси” клуби ҳам 29 ёшли германиялик футболчи учун курашга қўшилди.

Эслатиб ўтимиз, бундан аввалроқ “канонирлар” устози Арсен Венгер Месут Ўзил ва Адексис Санчесларни мавсум сўнггига қадар жамоада қолишлари ҳақида айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!