"Челси" ҳам Перишични ўзига чорламоқда

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли хорватиялик футболчи “Челси”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Ўз навбатида Перишич билан яна бир инглиз гранди – “Манчестер Юнайтед” ва Франциянинг ПСЖ клуби ҳам жиддий қизиқиб қолган.

Таъкидлаш керакки, Хорватия терма жамоаси аъзосининг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. 

Эслатиб ўтамиз, Перишич бу мавсум 31 ўйинда 10 гол (6 пас)га муаллифлик қилган.

ПСЖ Перишич учун 55 млн евро беришга тайёр>>>

"Челси" "МЮ" "нишон"га олган футболчини харид қилмоқчи>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!