“Челси” ҳужумчисини бир йўла 6 клуб сотиб олмоқчи

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Бертран Траоре бир йўла 6 клубнинг эътиборига тушиб қолди. Бу ҳақда TMW портали маълум қилмоқда.

21 ёшли футболчининг хизматиларига Англиянинг “Эвертон” ва “Вест Хэм”, Франциянинг “Лион” ва “Лилль” ҳамда Германиянинг “Боруссия Д” ва “Шальке-04” клублари қизиқмоқда.  

Ҳозирча лондонликлар келган таклифларга жавоб беришга шошилмаяпти. “Челси” Траорени салоҳиятли футболчи деб ҳисоблаган ҳолда уни олиб қолиб, унга ўйин амалиёти бермоқчи.

Ўтган мавсумни ҳужумчи “Аякс” сафида ўтказиб, Голландия чемпионатида 24 ўйинда 9 та гол уришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, Европа Лигасида у 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!