Челси ижарадаги футболчисини дебютант жамоага пуллади

Лондонинг “Челси” клубининг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Кристиан Атсу фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттирадиган бўлди.

Daily Mail нашри тарқатаётган хабарга қараганда, ўтган мавсумни “қарғалар” таркибида муваффақиятли ўтказган футболчи жамоанинг Премьер Лигага қайтишига ёрдам берди. 

Ганалик футболчининг трансфер нархи эса 6,5 миллион фунт стерлингга баҳоланди ва Атсу клуб билан 4 йиллик битимга имзо чекди.

Қайд этиш жоиз, Атсу чемпионшипда 32 ўйинда мадйонга тушиб, 5 та гол ва 3 та самарали пас узатишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!