"Челси" икки футболчисини ортга қайтаради

2 апрель,2017, 10:29 620

 

Ёзда жамоа таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган "Челси" бош мураббийи Антонио Конте ушбу клуб тарбиясини олган икки футболчини ортга қайтарадиган бўлди.

Италиялик мутахассиснинг фикрича, айни пайтда "Саутгемптон" сафида тўп сураётган истеъдодли ҳимоячи Райан Бертранд "Челси"да зўйнашга қодир футболчига айланган. "Челси" билан шартномага эга бўлса-да, кўп вақтини ижарада ўтказган бу футболчи икки йилдан буён "Саутгемптон"да ўйнаяпти ва катта ўсишга эришди.

Бертрандни"Саутгемптон" 11 миллион еврога қўлга киритган ва уни 29 миллион эвазига қўйиб юборади.

Шунингдек, Антони Конте ижарада юрган футболчиси Андреас Кристенсенни Лондонга қайтаради.

Даниялик футболчи "Челси" билан 2012 йилда шартнома имзолаган. Икки йилдан буён "Боруссия М" таркибида тўп сурмоқда.

SPORTS.uz