“Челси” жамоаси “Ювентус” ҳимоячиси учун 63 млн евро таклиф қилмоқчи

19 июнь, 10:44 105

“Челси” жамоаси “Ювентус” ҳимоячиси учун  63 млн евро таклиф қилмоқчи

 

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти “Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Алекс Сандрони ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда, деб ёзади Calciomercato нашри.

Манбанинг таъкидлашича, лондонликлар 26 ёшли футболчи учун 63 миллион евро маблағ сарфлашга тайёр бўлиб турибди.

Қайд этиш керакк, бир муддат аввал “кекса синьора” “Челси”нинг Алекс Сандро бўйича 50 ҳамда 60 миллион евролик таклифини рад этганди.