“Челси” жорий мавсум ўз майдонида ўтган мавсумдагидан кўра икки баробар кўп очко тўплади

16 май, 11:51 252

“Челси” жорий мавсум ўз майдонида ўтган мавсумдагидан кўра икки баробар кўп очко тўплади

Хабарингиз бор, кеча Англия премьер-лигасининг 28-тур қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Шу куни “Челси” ўз майдонида “Уотфорд”ни қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш керакки, Антонио Конте қўл остидаги “аристократлар” ўзларининг жорий мавсумдаги 18 та уй учрашувида жами 48 очко жамғаришга мувоффақ бўлишди. Ўтган мавсум Жозе Моуринью ва Гус Хиддинк бошқарувида “Челси” ўз майдонидаги учрашувлардан бор йўғи 24 очко тўплашга эришган эди.