"Челси" мағлубиятга учратган Заха энг бой футболчига айланади

3 апрель,2017, 10:15 737

 

Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида мусобақа етакчиси "Челси" ўз майдонида "Кристал Пэлас"дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда мезбонлар дарвозасини ишғол қилган "Кристал Пэлас" етакчиси Уилфрид Захага янги шартнома таклиф қилинадиган бўлди.

"Кристал Пэлас" раҳбарияти АПЛ жамоалар ўртасида талаш бўлаётган етакчисини сақлаб қолиш учун уни жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантиришни мақсад қилган.

Айни пайтда Заханинг шартномасида трансфер суммаси белгиланманган ва ҳафталик маоши 35 минг фунтни ташкил қилмоқда. Музокаралардан сўнг Захага катта трансфер суммаси қўйилиши ва ҳафтасига 110 минг фунт маош белгиланиши кутилмоқда.

SPORTS.uz