"Челси" мавсум давомида бирор марта ҳам майдонга тушмаган дарвозабони билан шартномани узайтирди

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоанинг учинчи дарвозабони Эдуарду Карвалью билан амалдаги шартномани яна бир мавсумга узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

“Яна бир мавсум “Челси”да қолишдан мамнунман. Бу мавсум клубимиз учун жуда ҳам омадли келди ва мен ҳам шу жамоанинг бир аъзоси эканлигимдан ҳурсандман. Умид қиламанки, келгуси мавсум янада омадли кечади ва жамоамиз янада кўпроқ совринларни қўлга киритади”, - дейди Карвалью.

Таъкидлаш керакки, 34 ёшли дарвозабон якунланган мавсумда “Челси” сафида бирор маробата ҳам премьер-лига учрашувларида иштирок этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!