“Челси” ўз афсонаси билан хайрлашишини эълон қилди

17 апрель, 23:11 490

“Челси” ўз афсонаси билан хайрлашишини эълон қилди

Лондоннинг “Челси” клуби ушбу мавсум ниҳоясига етганидан сўнг жамоа ҳимоячиси – Жон Терри клубни тарк этишини эълон қилди.

36 ёшли Террига Англиянинг ўртамиёна клуби қизиқмоқда

“Терри фаолияти давомида “Челси”нинг ғалабаларига ўзининг улкан хиссасини қўшиб келди. Жон 4 марта АПЛда ғолиб чиқди, ЕЧЛ ва ЕЛни қўлга киритди, 5 марта Англия, 3 марта Лига кубогини ютди. У жами 14 та соврин ютди ва жамоамизнинг энг совринодр футболчиси саналади” -, деб келтириб ўтди “Челси” клуби расмий сайти.

Террининг ўзи эса қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“22 йиллик фаолиятимдан сўнг бу буюк клубдаги кўпчиликка ўз ташаккуримни изҳор этишим керак. Мураббийлардан тортиб футболчилар-у, шифокорлардан  ва мухлисларга мени йиллар давомида қўллаб келганликлари учун миннатдорчилик билдираман”.

Маълумот учун Терри “аристократлар” сафига 1995 йилда келиб қўшилган. Асосий таркибдаги дебютини 1998 йилнинг 28 октябрида нишонлаган. 20 йилдан зиёд “Челси” сафида фаолият олиб борган Терри “нафақахўрлар” таркибида 713 та ўйин ўтказиб, 66 бор гол киритишни уддалаган.

SPORTS.uz