"Челси" ўз майдонида "Мидлсбро"ни енгиб, чемпионлик учун муҳим қадам ташлади

Бундан бир неча дақиқалар олдин Лондондаги "Стэмфорд Бриж" ўйингоҳида Англия премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Мидлсбро" жамоалари баҳси якунланди.
Голларга бой кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба эса Антонио Конте шогирдларини навбатдаги чемпионликка янада яқинлаштирди.

Лондон, «Стэмфорд Бриж» стадиони

«Челси» - «Мидлсбро» - 3:0 (2:0)

Голлар: Диего Коста 21, Алонсо 34, Матич 65.

«Челси»: Куртуа, Давид Луис (Терри, 84), Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Чалоба, 81), Фабрегас, Азар (Виллиан, 72), Диего Коста.

Бош мураббий: Антонио Конте.

«Мидлсбро»: Гьюзан, Чемберс, Френд, Фабио, Гибсон, Форшоу (Лидбиттер 56), Клейтон, Траоре (Бэмфорд 57), де Рон, Даунинг, Негредо (Жестед 83).

Бош мураббий: Стив Эгню.

Огоҳлантиришлар: Фабио 60, Бэмфорд 89.

Бош ҳакам: Крейг Поусон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!