"Челси" ўз сафига "Манчестер Сити" дарвозабонини қўшиб олмоқчи

“Манчестер Сити” клубини тез орада тарк этиши кутилаётган аргентиналик голкипер Вилли Кабальеро “Челси”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Хабарларга қараганда 35 ёшли дарвозабон “аристократлар” сафида яқиндагина “Борнмут”га кўчиб ўтган Асмир Беговичнинг ўрнини эгаллайди. Аниқроғи, Кабалеро жамоанинг асосий дарвозабони Тибо Куртуанинг ўрнига заҳира сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум АПЛда жами 17та учрашувда майдонга тушган Кабальеро 6та учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!