"Челси" ўз сафига "Ювентус"да ўйнаган яна бир испаниялик ҳужумчини қўшиб олмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби ўз сафига “Реал” ҳужумчиси Альваро Моратани қўшиб олганига қарамай, “Суонси”та яна бир ҳужумчи Фернандо Льорентени ҳам сотиб олмоқчи. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки “аристократлар” 32 ёшли испаниялик футболчини ўтган қишки трансфер давридаёқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган эди. Бироқ, якунда бу амалга ошмади. Энди лондонликлар Льорентени ёзги трансфер деразаси ёпилгунига қадар сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи.

“Челси” мураббийлар штаби Льорентега жамоага янги келган Моратанинг ўринбосар сифатида қарашмоқда. Ўз навбатида “Суонси” раҳбарияти футболчисини 30 млн фунтдан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Льоренте ўтган мавсум премьер-лигада жами 33та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!