"Челси" қишда "Ювентус" ҳимоячисини қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўрмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамон “Ювентус” ҳимоячиси Алекс Сандрони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте қишда жамоага тажрибали чап қанот ҳимоячиси сотиб олишни режалаштирган ва бу борада яна Сандронинг номзоди илгари сурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир қатор топ клубларидан жиддий таклифлар бўлаётганига қарамай бразилиялик футболчи Турин супер клуби билан амалдаги шартномасини 2022 йилга қадар узайтиришга тайёр.

Таъкидлаш керакки, агар лондонликлар Сандрони қўлга кирита олишмаса, у ҳолда ҳамшаҳари “Тоттенхэм” ҳимоячиси Дэнни Роузни сотиб олади.

Маълумот учун, “Ювентус” ўтган ёзги трансферлар “Челси”нинг Сандро борасидаги 60 миллион евролик таклифини рад этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!