"Челси" раҳбарияти "Реал" футболчисига 10 миллион евролик маош ваъда қилди

5 апрель,2017, 23:34 635

 

"Челси" раҳбарияти "Реал"дан кетмоқчи бўлиб юрган Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Искони Лондонга олиб келиш учун футболчини катта маош билан қизиқтирмоқда. 

Лондонликлар испан футболчиси Англия кўчиб келса, унга йилига 10 миллион евро маош беришга ваъда қилмоқда. 


 

Иско "Реал" таклиф қилган янги шартномани қабул қилгани йўқ. Футболчига "Барселона"  клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирган. 

SPORTS.uz