"Челси" раҳбарияти "Рома" устозига қизиқиб қолди

Римнинг “Рома” клуби бош мураббийи Эусебио Ди Франческо “Челси”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “Барселона”ни сенсацион тарзда мағлуб этиб, “Рома”ни Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар олиб чиққан мутахассис “аристократлар” раҳбариятини жиддий қизиқишига сабаб бўлмоқда. Айтиш керакки, жамоанинг амалдаги бош мураббийи Антонио Конте тез орада жамоани тарк этади.

Хабарларга қараганда “Челси” шунингдек Юлиан Нагельсманн ("Хоффенхайм") ва Давид Вагнер ("Хаддерсфилд") каби немис мутахассисларини ҳам кўз остига олиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!