“Челси” сафарда “Вест Бромвич”ни енгди ва расман Англия чемпионлигини қўлга киритди

13 май,2017, 02:05 543

“Челси” сафарда “Вест Бромвич”ни енгди ва расман Англия чемпионлигини қўлга киритди

Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” ҳамда “Челси” жамоалари баҳси якунланди.

“Аристократлар” гарчи сафарда ўйнаётган бўлишсада, бугун фақат ғалаба учун майдонга тушишган эди. Боиси, қўлга киритиладиган уч очко Антонио Конте шогирдларига муддатидан аввал Англия чемпионлигини тақдим этар эди.

Якунда учрашув 0:1 ҳисобида “Челси”нинг ғалабаси билан якунланди ва улар чемпионликни қўлга киритишди. Ўйиндаги ягона голга 82-дақиқада Батшуайи муаллифлик қилди.

Вест Бромвич, «Хоуторнс» стадиони

«Вест Бромвич» – «Челси» – 0:1 (0:1)

Гол: Батшуайи 82

«Вест Бромвич»: Фостер, МакОли (Уилсон 64), Ньом, Доусон, Эванс, Ливермор, Флетчер, Филд (Якоб 51), МакКлин (Шадли 59), Брант, Рондон.

Бош мураббий: Тони Пулис.

«Челси»: Куртуа, Луис, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Зума 86), Педро (Батшуайи 76), Фабрегас, Азар (Виллиан 75), Коста.

Бош мураббий: Антонио Конте.