"Челси" скаутлари "Рома"нинг икки футболчисини кузатишмоқда

15 май,2017, 17:50 403

Лондоннинг “Челси” клуби скаутлари кеча бўлиб ўтган “Рома” ҳамда “Ювентус” жамоалари баҳсига ташриф буюришди. Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра, “аристократлар” вакиллари ушбу учрашувга “Рома” футболчилари Антонио Рюдигер ва Ража Наингголанларни кузатиш учун келган.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича, бу икки футболчининг трансферига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, жамоа бош мураббийи Лучиано Спалеттининг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ниҳоясига етади ва у катта эҳтимол жамоани тарк этади.

“Рома”нинг бўлажак устози ким бўлиши эса ҳозирча номаълум. Бундан ташқари, “Рома” А Сериядаги ўз ўрнини сақлаб қола оладими? Аниқроғи, жамоа келгуси мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритадими? Айни шу омиллар Рюдигер ва Наингголанларнинг трансферини ҳал қилишда муҳим роль ўйнаши мумкин.