"Челси" суперфутболчи олиб келади

Англия премьер-лигаси пешқадами "Челси" ички чемпионат ва Европа миқёсидаг учрашувларда рақобатга бардош бериш учун таркибини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жамоа бош мураббийи Антонио Конте таркибга ҳужумкор футболчини қўшиб олмоқчи. Ҳозир Лондон клуби вакиллари "Монако" шарафини ҳимоя қилаётган Бернард Силвага қизиқиш билдирмоқда ва музокараларга киришди.

"Монако" футболчисининг трансфери нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Бернард Силвани "Манчестер Сити", "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ҳам ўз сафига чорламоқда.

Бернард Силва жорий мавсумда барча турнирларда 36 бор майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва еттита голли пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!