“Челси” уй учрашувларини “Вест Хэм” стадионида ўтказиши мумкин

1 апрель,2017, 20:25 445

“Челси” уй учрашувларини “Вест Хэм” стадионида ўтказиши мумкин

“Челси” клуби “Стэмфорд Бриж” аренасининг реконструкция қилиниши сабаб “Вест Хэм” жамоаси билан Лондондаги Олимпия стадионида вақтинчалик бирга ўйинлар ўтказиб туриш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Times нашри маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, “аристократлар” даставвал ўйингоҳларидаги таъмирлаш ишлари якунланишига қадар, тахминан 3 мавсум “Уэмбли”да ўйнаб туришни режалаштиришаётган эди. Бироқ, улар бу борада бошқа вариантларни ҳам қидиришмоқда. Боиси, агар Англия футбол ассоциацияси билан келишувга эришилмаса, у ҳолда “Челси” ўзига бошқа стадион топишига тўғри келади. Олимпия стадиони эса “аристократлар” учун “Уэмбли”дан ташқари ягона вариант ҳисобланади.

Маълумот учун, “Вест Хэм” жорий мавсумда Олимпия стадионига кўчиб ўтган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.