“Челси” ва “Бавария” бир футболчини талашмоқда

Италиянинг “Фиорентина” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески фаолиятини Англия ёки Германияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Talksport нашри хабар тарқатмоқда.

“Янги Роберто Бажо” деб ном олган 23 ёшли футболчига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо, бу борада Антонио Конте жамоасига “Бавария” тўсқинлик қилиши мумкин. Боиси, мюнхенликлар ҳам Бернардескини ўз сафида кўришни истаяпти.

Маълумот учун, Федерико жорий мавсум “Фиорентина” сафида жами 13та гол киритишга муваффақ бўлган.

"Бавария" Роббенга муносиб ўринбосар топди

"Ювентус" "Интер"ни доғда қолдирмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!