“Челси” ва “МЮ” ёзда Неймарни сотиб олмоқчи

2 апрель,2017, 14:25 510

“Челси” ва “МЮ” ёзда Неймарни сотиб олмоқчи

Бир қатор инглиз нашрларининг ёзишича премьер-лиганинг икки номдор клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида “Барселона”дан Неймарни ҳарид қилмоқчи.

Бразилиялик футболчи жамоадошларига “Челси” ва “МЮ”дан таклифлар бўлаётганлиги ва бу борада улар “Барселона” билан алоқага чиқишгани ҳақида айтган.

Тарқатилган маълумотларга кўра Неймар ўзи ўйнайдиган янги жамоасида етакчи бўлиши ва маоши камида 25 млн еврони ташкил этиши керак. Масалан, “Барселона”да Лионель Месси унга жамоада етакчилик қилиши учун имкон бермаяпти. 

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” Неймарни “Барселона”дан  200 млн евро миқдоридаги рекорд суммага ҳарид қилишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.