“Челси” ва “Манчестер Сити” Уокерни ўз сафига қўшиб олмоқчи

18 май, 11:20 89

“Челси” ва “Манчестер Сити” Уокерни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокер ёзги трансфер даврида бошқа инглиз клубига ўтиши мумкин.

Daily Mail нашрининг хабар беришича 26 ёшли футболчининг хизматларига “Челси” ва “Манчестер Сити” клубилари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Таъкидлаш керакки, ҳар иккала жамоа ҳам футболчининг маошини ҳафтасига 70 минг фунтгача оширишга тайёр.

Ўз навбатида “шпорлар” футболчисини 40 млн еврога баҳолашмоқда. Аммо, талабгорларга қараб бу сумма ошиши ҳам мумкин.