“Челси” ва Манчестер клублари Алвес учун курашга киришди

6 май,2017, 10:11 402

“Челси” ва Манчестер клублари Алвес учун курашга киришди


Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси дани Алвес Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Ҳозирда бу футболчига “Челси”, “МЮ” ва “Ман Сити” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ уларнинг бу футболчи учун қанча маблағ сарфлаши маълум қилинганича йўқ.

Алвеснинг туринликлар билан тузган шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади. Шунингдек, футболчи 2016/17 мавсум якунида бошқа жамоалардан тузаётган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Алвес “Ювентус” сафида 2016 йили келиб қўшилган эди. Бу мавсум у 28 учрашувда 4 гол (7 пас)га муаллифлик қилган. Айни дамда унинг трансфер нархи 6 млн еврога баҳоланмоқда.