"Челси" ва ПСЖ ўйинчи алмашади

29 март, 21:45 749

 

 

Англия чемпионати етакчиси "Челси" ва Франциянинг энг бой жамоаси ПСЖ ўз таркибларидаги футболчиларни алмашишга яқин турибди.

Парижликлар ҳужумда ялғизланиб қолаётган Эдинсон Кавани ёнида тўп суришга қодир кучли ҳужумчи қидирмоқда. Ҳозирча ПСЖ раҳбарлари бу позицияга "Челси" ҳужумчиси Диего Костани мўлжаллаб турибди. Костанинг ўзи ҳам Францияда ўйнаш истагини билдирган. 

Ўз навбатида "Челси" раҳбарлари ПСЖ таркибида ажойиб ўйин кўрсатаётган ярим ҳимоячи Хавьер Пасторега қизиқиш билдирмоқда.

SPORTS.uz