"Челси" ва "Тоттенхэм" 20 ёшли ҳужумчи учун курашишмоқда

Англиянинг “Челси” ва “Тоттенхэм” клублари “Уотфорд” ҳужумчиси Ришарлисон Андрадега жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

The Sun нашри тарқатаётган хабарларга қараганда, 20 ёшли футболчи “аристократлар” бош мураббийи Антонио Контенинг эътиборига тушган.

Қайд этиш лозим, бразилиялик ўйинчи жорий мавсумда ўз клуби сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!