"Челси" ва "Ювентус" 17 ёшли футболчи учун кураш бошлади

15 май,2017, 15:05 426

“Гамбург” клуби ҳужумчиси Янн-Фьете Арпга Европанинг топ-клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълум бўлишича, 17 ёшли Германия ёшлар терма жамоаси футболчиси учун “Челси”, “Ювентус” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари кураш олиб бормоқда.

Хорватия яшил майдонларида ўтган Европа чемпионати (U17) баҳсларида Арп икки марта хет-трик қайд этган. Унинг “Гамбург” билан тузган шартномаси 2018 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.