“Челси” ва “Ювентус” ўзаро футболчи алмашиши мумкин

 

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси” туринликлар футболчиси Алекс Сандрога қизиқиш билдиришмоқда. “Аристократлар” ҳимоячини ўз сафларига қўшиб олиш учун Сесар Аспиликуэтани ҳам трансферга қўшишни режалаштирмоқдалар. Чунки Сандронинг трансфер нарҳи 70 миллион еврони ташкил этади.

“Ювентус” мутассаддилари ушбу футболчини сотмасликларини маълум қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!