“Челси” ёзда Сингапурда “Бавария” ва “Интер”, Пекинда “Арсенал” билан ўйнайди

16 март,2017, 14:48 459

“Челси” ёзда Сингапурда “Бавария” ва “Интер”, Пекинда “Арсенал” билан ўйнайди

 

Англиянинг “Челси” клуби ёзги режаларини туза бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар ёзда халқаро турнирда иштирок этишади. Унда июн ойида Сингапурда “Бавария” ва “Интер” билан баҳс олиб боради. Мюнхенликларга қарши ўйин 25 июнда бўлса, орадан 4 кун ўтиб миланликлар билан кураш олиб боради.

Шунингдек, Пекинда 22 июлда “Арсенал” қарши майдонга тушиши ҳам режалаштирилган.