"Челси"га "Бавария" футболчиси керак бўлиб қолди

Германиянинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Ренату Саншешга давогарлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда хориж нашрлари хабар бермоқда.

Манбаларда ёзилишича, мюнхенликлар футболчиси Ренату Саншеш “Челси” қизиқишлари доирасига кириб қолган. Лондонликлар устози Антонио Контенинг шахсан ўзи 19 ёшлик хавбекка қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ўйинчига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам қизиқиб кўрганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!