"Челси"га нисбатан ёшроқ мураббий келиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа бошқарувига тайинланадиган янги бош мураббий масаласига янада кенгроқ ёндашмоқчи.

Жамоа хўжайини Роман Абрамович ва унинг маслаҳатчилари ёзда истеъфога чиқариладиган Антонио Контенинг ўрнига олиб келинадиган мураббий масаласида бир қатор вариантларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида “Барселона” собиқ устози Луис Энрике, “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри, “Наполи” устози Маурицио Сарри ва “Монако” бош мураббийи Леонарду Жардим каби таниқли мутахассислар бор.

Бироқ, Telegraph Sport нашрининг ёзишича аксарият маслаҳатчилар Абрамовичга жамоа бошқарувига катта маблағ эвазига машҳур мураббийларни олиб келгандан кўра, нисбатан ёшроқ ва келажаги порлоқ мутахассисларни жалб этишни таклиф қилишмоқда. Унга кўра раҳбарият томонидан Эусебио Ди Франческо («Рома»), Юлиан Нагельсманн («Хоффенхайм») ва Дэвид Вагнер («Хаддерсфилд») каби ёш мутахассисларнинг номзоди ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!