“Челси”ни Озарбайжонда 150 полициячи қўриқламоқда

Лондоннинг “Челси” клуби ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган “Қорабоғ”га қарши баҳс олдидан Боку шаҳридаги “Баксель-Арена” стадионида машғулот ўтказди.

“Аzerisport” хабарига кўра, лондонликлар машғулотни ёпиқ тарзда ўтказишган ва матбуот вакиллари ҳам, мухлислар ҳам киритилмаган.

Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, “аристократлар”ни 150 нафар полициячи қўриқлаган.

Маълумот учун, “Қорабоғ” – “Челси” ўйини эртага соат 00.45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!