"Челси"ни энди Маурицио Сарри бошқаради

"Наполи" клуби собиқ бош мураббики Маурицио Сарри ниҳоят Лондоннинг "Челси" клуби билан келишувга эришди. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича томонлар тез орада 2022 йилга қадар тузилган шартномани имзолашади. Унга кўра эса 59 ёшли мутахассис “аристократлар”дан йилига 6 млн евро маош олади.

Маълумотларга қараганда “Челси” Саррини бош мураббий сифатида бугун оммага расман эълон қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!