"Челси"нинг мақсади - Алексис Санчесни олиш

29 март, 11:18 358

 

 

"Арсенал" тўпурари Алексис Санчес ушбу жамоадан кетган тақдирда ҳам Лондонда қолиш имкониятига эга бўлди.

Англия премьер-лигаси пешқадами "Челси" раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Чили терма жамоаси ҳужумчисини қўлга киритишни бош мақсад қилиб белгилади.

"Арсенал" эса бу ҳужумчисини Англиянинг бирор бир жамоасига ўтишига қарши чиқмоқда ва уни хорижий чемпионатларга трансфер қилмоқчи.

Айни пайтда Санчесга "Бавария", ПСЖ, "Интер" ва "Ювентус" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

SPORTS.uz