Чемпион Маҳмуд Муродов SPORTS.uz сайти меҳмони бўлди (фото)

9 июль, 21:26 1363

Чемпион Маҳмуд Муродов SPORTS.uz сайти меҳмони бўлди (фото)

Аралаш яккакураш жангларида (ММА) фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов SPORTS.uz интернет ахборот портали меҳмони бўлди. Спортчимиз 25 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилган чемпионлик жангида хорватиялик Зоран Доддан устун келиб, XFN камарини қўлга киритди.

Тез орада Махмуд Муродов билан бўлган суҳбатни сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун: X Fight Nights MMAнинг янги, профессиональ ва ўз-ўзини молиялаштирадиган лигаси ҳисобланади. XFN ареналарида жаҳон даражасидаги энг яхши жангчилар ўзаро тўқнаш келадилар. XFN спортда энди порлаётган юлдузлар ажойиб имконият ҳамдир.