Чемпион Махмуд Муродов Тошкентга етиб келди (фото)

29 июнь,2017, 12:44 3445

Чемпион Махмуд Муродов Тошкентга етиб келди (фото)

Аралаш яккакураш жангларида (ММА) фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Махмуд Мурадов чемпионлик жангини 25 июнь куни ўтказиб, ғалаба қозонган эди.

Мазкур беллашувда у хорватиялик Зоран Доддан устун келди ва XFN чемпионлик камарини қўлга киритди.

Бугун спортчимиз юртимизга етиб келди. Уни кенг жамоатчилик вакиллари ва яқинлари кутиб олишди. Улар орасида таниқли қўшиқчи Сардор Раҳимхонни ҳам учратиш мумкин.

 

 

Маълумот учун: X Fight Nights MMAнинг янги, профессиональ ва ўз-ўзини молиялаштирадиган лигаси ҳимобланади. XFN ареналарида жаҳон даражасидаги энг яхши жангчилар ўзаро тўқнаш келадилар. XFN спортда энди порлаётган юлдузлар ажойиб имконият ҳамдир.