Чемпионатга энг кучлилар йўл олади

Июнь ойининг 15-22 саналарида ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Айни кунларда эса барча вилоятларда мазкур мусобақаларга саралаш вазифасини ўтовчи баҳслар ташкил этилмоқда.

- Ўзбекистон милий олимпия қўмитаси томонидан ҳар бир спорт федерациялари олдига энг сара ва кучли спортчиларни мамлакат чемпионатига жалб этиш вазифаси юклатилган. Бу орқали мураббийларимиз терма жамоага муносиб номзодларни саралаб олади, - дейди Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси бош котиби Ж.Атабуллаев.

Кеча мамлакат чемпионатига саралаш мақомидаги Тошкент шаҳар чемпионати ҳам старт олди. Барча ғолиблар номи бугун, икки хил машқлар - пневматик туппонча ва пневматик милтиқларда белгиланган масофалардаги нишонга ўқ узиш орқали аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!