Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувларига қуръа ташланди

Бундан бир неча дақиқалар олдин УЕФА Чемпионлар лигасининг 2017/18 йилги мавсум гуруҳ босқичида иштирок этиш учун кураш олиб бораётган жамоаларга сўнгги плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими ниҳоясига етди.

Унга кўра саралашнинг сўнгги босқичигача етиб келган 20та жамоа 10та жуфтликка қуйидагича ажратилди.

«Карабах» — «Копенгаген»

АПОЭЛ — «Славия» Прага

«Олимпиакос» — «Риека»

«Селтик» — «Астана»

«Марибор» — «Хапоэль Б-Ш»

«Истанбул Башакшехир» — «Севилья»

«Янг Бойз» — ЦСКА

«Наполи» — «Ницца»

«Хоффенхайм» — «Ливерпуль»

«Спортинг» — «Стяуа»

Маълумот учун, ушбу жуфтликлар ўртасидаги дастлабки баҳс 15-16 август кунлари, жавоб учрашувлари эса 22-23 август кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!