Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайдиган 22та жамоа номи маълум бўлди

29 май, 08:55 353

Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайдиган 22та жамоа номи маълум бўлди

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Европа кучли бешлик чемпионатлари ўз якунига етди. Бундан ташқари қитъанинг кўплаб мамлакатларида ҳам чемпионатнинг совринли ўринларини эгаллаган жамоалар номи аниқ бўлиб улгурди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда келгуси мавсум Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичида бошлайдиган 22та омадли жамоанинг номи ҳам маълум бўлд. Қуйида ушбу жамоалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

"Реал", "Барселона", "Атлетико" (Испания), "Бавария", "РБ Лейпциг", "Боруссия" Д (Германия), "Челси", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" (Англия), "Ювентус", "Рома" (Италия), "Монако", "ПСЖ" (Франция), "Бенфика", "Порту" (Португалия), "Спартак" (Россия), "Шахтёр" (Украина), "Андерлехт" (Бельгия), "Фейеноорд" (Голландия), "Бешикташ" (Туркия), "Базель" (Швейцария).