Чемпионлар лигасининг ушбу ҳафтадаги рамзий терма жамоаси билан танишинг

20 апрель, 18:09 553

Чемпионлар лигасининг ушбу ҳафтадаги рамзий терма жамоаси билан танишинг

Хабарингиз бор ушбу ҳафтада Чемпионлар лигасининг чорак финал баҳслари якунга етказилди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган учрашувларда бир қатор футболчилар ўзларини ҳар томонлама кўрсатишди. Бугун УЕФА ана шундай футболчилардан ташкил топган рамзий терма жамоани эълон қилди.

У қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Марк-Андре тер Штеген ("Барселона"). 

Ҳимоячилар: Херард Пике ("Барселона"), Алекс Сандро, Дани Алвес, Леонардо Бонуччи (уччаласи "Ювентус").

Ярим ҳимоячилар: Тома Лемар, Килиан Мбаппе (иккаласи "Монако"), Сауль Ньигес ("Атлетико").

Ҳужумчилар: Марко Ройс ("Боруссия" Дортмунд), Роберт Левандовски ("Бавария"), Криштиану Роналду ("Реал").

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.